Vancomicin-Belpharm 500 mg

Xalqaro patentlanmagan nomi: Vancomycin
Қўлланилиши:

  • эндокардит
  • суякларнинг инфекциялари (остеомиелит)
  • пневмония
  • юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари
Зарурати бўлган ҳолда, ванкомицинни бошқа антибактериал воситалар билан бир вақтда қўллаш керак. Айниқса эндокардитни даволашда. Ванкомицин бактериал эндокардитни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда, асосий жарроҳлик муолажалари (масалан, юрак ва томирлардаги муолажалар ва ҳок.) ўтказилганида ва тегишли бета-лактам антибактериал агентларни олиши мумкин бўлмаган пациентларда, бактериал эндокардитни операциядан олдинги олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.

    • Dozasi va qadog'
      500 mg № 1, № 5, № 36
    • Qo'llash sohasi
      Pulmonologiya, kosmetologiya, dermatologiya, gistologiya, kardiologiya
    • Berish tartibi
      Retsept bo'yicha
    • Farmakoterapevtik guruh
      Glikopeptidlar

    ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

    Vancomicin-Belpharm
    Таъсир этувчи модда (ХПН): Vancomycin
    Чиқарилиш шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 500 мг еки 1000 мг
    Таърифи: Оқдан крем ранглигача бўлган кукун.
    Таркиби
    Ҳар бир флакон сақлайди:
    Фаол модда – 500 еки 1000 мг ванкомицин (ванкомицин гидрохлориди кўринишида) – 500 000 еки 1 000 000 ТБ га эквивалент.
    Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар.
    АТХ код: J01XA01

    Фармакологик хусусиятлари:
    Фармакокинетикаси
    Сўрилиши. Ванкомицин тизимли инфекцияларни даволаш учун вена ичига юборилади.
    Буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга 1г ванкомициннинг бир неча дозаси (15 мг/кг), 60 минут давомида вена ичига юборилган ҳолда, плазмадаги тахминан 50-60 мкг/мл, 20-25 мкг/мл ва 5-10 мкг/мл ўртача концентрациясига инфузия тугаганидан кейин мувофиқ дарҳол, 2 ва 11 соатдан кейин эришилади.
    500 мг кўп марталик дозалари 30 минут давомида вена ичига инфузия қилинганида плазмадаги тахминан 40-50 мг/л, 19-20 мг/л ва 10-11 мг/л ўртача концентрациясига инфузия тугаганидан кейин мувофиқ дарҳол, 2 ва 6 соатдан кейин эришилади. Кўп марта юборилганидан кейин плазмадаги даражаси, препарат бир марта юборилганидан кейин эришилгандагига ўхшаш. Перорал қабул қилинган ҳолда юқори поляр ванкомицин амалда сўрилмайди.
    Бу аҳлатда фаол шакли перорал қабул қилинганидан кейин намоён бўлади ва шунинг учун уни кимётерапевтик мембраноз колит ва стафилакоккли колитда қўллаш мумкин.
    Тақсимланиши. Зардобда ванкомициннинг концентрацияси 10 мг/л дан 100 мг/л гача, плазма оқсиллари билан препаратни боғланиш тахминани 30-55% ни ташкил қилади, ультра-фильтрация йўли билан олинган.
    Ванкомицин гидрохлориди вена ичига юборилганидан кейин ингибирловчи концентрациялари плеврал, перикардиал, асцитик ва синовиал суюқликларда, сийдикда ва қорин суюқлигида ва атриал аппендикснинг тўқималарида бўлади.
    Ванкомицин яллиғланмаган мия пардаларига ўтади, йўлдош тўсиғи орқали фақат аҳамиятсиз даражада ўтади.
    Чиқарилиши. Ванкомициннинг яримчиқарилиш даври буйраклар фаолияти нормал бўлган беморларда 4-6 соатни ташкил қилади. Биринчи 24 соатда ванкомициннинг юборилган дозасининг тахминан 80% калава фильтрацияси ёрдамида сийдик билан чиқарилади.
    Буйракларнинг фаолиятини бузилиши ванкомициннинг чиқарилишини кечиктиради. Буйраги олиб ташланган пациентларда яримчиқарилиш даври 7,5 кунни ташкил қилади. Препаратнинг жуда аҳамиятсиз метаболизми кузатилади. Қорин диализи давомида юборилган ванкомициннинг қорин ички дозасининг тахминан 35-65% 6 соат давомида тизимли сўрилади. Зардобдаги тахминан 8 мг/мл концентрациясига ванкомицинни 30 мг/кг дозада қорин ичига инъекция қилиш орқали эришилади.
    Гарчи ванкомицин гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида самарали йўқотилмаса ҳам, гемоперфузия ва гемофильтрация билан ванкомициннинг клиренсини ўсиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.
    Ванкомициннинг тизимли ва буйрак клиренси кекса ёшли пациентларда пасайиши мумкин.

    Фармакодинамикаси:
    Ванкомицин трициклик гликопептид антибиотик бўлиб, у хужайра терминал деворининг D-alanyl-D-alanine га юқори ўхшашлиги туфайли боғланиши сезгир бактерияларнинг хужайра деворининг синтезини бостиради.
    Препарат бўлинаётган микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади.
    Ванкомицин препаратининг самарадорлиги вақтга боғлиқ.
    Чидамлилик механизми:
    Гликопептидларга орттирилган чидамлилик энтерококклар орасида энг кўп тарқалган ва ванкомицин билан ёмон боғланадиган ва D-alanyl-D-alanine ёки D-alanyl-D-lactate ёки D-alanyl-D-serine занжирларни ўзгартирадиган турли ген комплексларини ҳосил бўлишига асосланади.
    Тейкоплатин билан қарама-қарши чидамлилик айрим генларга нисбатан намоён бўлади.
    Кам ҳолларда бу генлар тилларанг стафилококкда топилган, сезгирлиги натижасида асосан бир хил бўлмаган деворининг "оралиқ" хужайра тузилмаси ўзгарган.
    Сезгирлиги: Ванкомицин стафилококклар, энтерококклар, пневмококклар, клостридиялар ва дифтерия каби граммусбат бактерияларга нисбатан юқори фаол. Грамманфий бактериялар чидамли.
    Географик жойлашишига қараб ва айрим турлар учун вақтни кечишига қараб, айниқса оғир инфекцияларни даволашда ўзгариши мумкин бўлган орттирилган чидамлилик барчага маълум.
    Маҳаллий чидамлилик устун бўлганида шубҳа чақирадиган инфекцияларнинг баъзи турларида, агентни ишлатишда экспертларнинг маслаҳатларидан фойдаланиш керак.

    EUCAST (European Committee on Antimicrobial Susceptibility testing) тавсия қилади
    * Турга мансуб бўлмаган назорат нуқталари асосан PK/PD маълумотлари асосида аниқланган ва айрим турларнинг тақсимланиши MIC га боғлиқ эмас. Улар фақат турга хос назорат нуқталарини олган ва турлар учун ва сезгирлик синамалари тавсия қилинмайдиган турлар учун мўлжалланган.
    Қўлланилиши:

    • эндокардит
    • суякларнинг инфекциялари (остеомиелит)
    • пневмония
    • юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари
    Зарурати бўлган ҳолда, ванкомицинни бошқа антибактериал воситалар билан бир вақтда қўллаш керак. Айниқса эндокардитни даволашда. Ванкомицин бактериал эндокардитни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда, асосий жарроҳлик муолажалари (масалан, юрак ва томирлардаги муолажалар ва ҳок.) ўтказилганида ва тегишли бета-лактам антибактериал агентларни олиши мумкин бўлмаган пациентларда, бактериал эндокардитни операциядан олдинги олдини олиш учун ишлатилиши мумкин.

    Қўллаш усули ва дозалари:
    Юбориш усули: ванкомицинни парентерал фақат етарлича суюлтирилган (500 мг 100 мл дан ёки 1000 мг 200 мл дан кам эмас), вена ичига секин инфузия (кўпи билан 10 мг/мин – 60 мин давомида) қилиб юбориш керак.
    Суюқликни чеклашни талаб қилувчи пациентларда 500 мг/50 мл ёки 1000 мг/100 мл дан қўллаш керак.
    Бундай юқори концентрация билан инфузия қилинганида ножўя самараларни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин.
    Ҳар қандай тезлик ва концентрацияда юборилганида ҳам инфузия билан боғлиқ бўлган ҳодисалар юз бериши мумкин.
    Доза, тана вазни, ёши ва буйракларнинг фаолиятига мувофиқ шахсий танланиши керак.
    Ванкомициннинг даражасини дозани тўғрилаш ёрдамида ўлчаш мумкин.
    Буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларда вена ичига юбориш (инфузия қилиш).
    Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар:
    Вена ичига тавсия қилинган суткалик доза 2000 мг; ҳар 6 соатда 500 мг ёки ҳар 12 соатда 1000 мг дозага бўлинган. Ёки кунига 30-40 мг/кг 2-4 юборишга бўлинган.
    Бактериал эндокардит учун, ванкомициннинг одатдаги дозаси вена ичига 1000 мг ҳар 12 соатда 4 ҳафта давомида, монотерапияда ёки бошқа антибиотиклар билан (гентамицин плюс рифампицин, гентамицин, стрептомицин) мажмуада. Энтерококкли эндокардитда даволаш аминогликозидлар билан бирга бўлиши керак, 6 ҳафта давомида.
    1 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар:
    Одатдаги вена ичига дозаси 10 мг/кг ҳар 6 соатда (умумий суткалик доза тана вазнига 40 мг/кг ни ташкил қилади).
    Ҳар бир дозани камида 60 минут давомида юбориш керак.
    Янги (муддатида) туғилган чақалоқлар:
    Ҳаётининг 0-7 куни: бошланғич доза 15 мг/кг, сўнгра 10 мг/кг ҳар 12 соатда.
    Ҳаётининг 7-30 куни: бошланғич доза 15 мг/кг, сўнгра 10 мг/кг ҳар 8 соатда.
    Ҳар бир дозани 60 минут давомида юбориш керак.
    Зардобдаги ванкомициннинг концентрациясини синчиклаб монитор қилиш ушбу пациентларда оқланган бўлиши мумкин.
    Ҳомиладорлик:
    Ҳомиладорларнинг зардобида терапевтик концентрацияга эришиш учун дозани аҳамиятли ошириш кераклиги хабар берилган.
    Кексалар:
    Дозани пасайтириш буйраклар фаолиятини пасайиши сабабли кутилганга қараганда кўпроқ даражада керак бўлиши мумкин.
    Семиз пациентлар
    Одатдаги суткалик дозани модификациялаш керак.
    Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
    Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда дозани камайтириш кераклиги ҳақида исботлар йўқ.
    Буйраклар фаолияти кучсизланган пациентлар
    Зардобдаги токсик даражасидан сақланиш учун доза тўғриланган бўлиши керак.
    Чала туғилган чақалоқларда ва кекса ёшли одамларда буйраклар фаолияти пасайганлиги сабабли катта дозани камайтириш керак.
    Узоқ вақт даволашдан кейин беморларнинг зардобини мунтазам монитор қилиш тавсия қилинади.
    Зардобда Ванкомицин нинг концентрациясини микробиологик таҳлил, радиоиммунологик, флуоресцент иммун таҳлил, флуоресцент иммун таҳлилини қутбланиши ёки юқори самарали суюқлик хроматографияни ишлатиш билан аниқлаш мумкин.
    Зардобда ванкомициннинг концентрациясини мониторинг қилиш
    Зардобдаги ванкомициннинг концентрацияси навбатдаги дозани бевосита юбориш олдидан даволашнинг иккинчи кунида, шунингдек инфузиядан кейин бир соат давомида назорат қилиниши керак.
    Қондаги ванкомициннинг терапевтик даражаси инфузия тугаганидан кейин 1 соат ўтгач ўртача 30 ва 40 мг/л (максимум 50 мг/л), минимал (навбатдаги юборишгача қисқа вақт давмида) 5 мг/л дан 10 мг/л гача бўлиши керак.
    Концентрацияни монитор қилиш одатда, ҳафтада 2-3 марта ўтказилиши керак.
    Қўллашнинг давомийлиги
    Даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги, шунингдек клиник ва бактериологик жараёнга боғлиқ.

    Ножўя таъсирлари:
    Қон ва лимфа тизимини бузилишлари
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - тромбоцитопения
    - нейтропения
    - агранулоцитоз
    - эозинофилия

    Иммун тизимини бузилишлари
    Кам (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача)
    - анафилактик реакциялар
    - ўта юқори сезувчанлик

    Эшитишни бузилишлари
    Жуда тез-тез (≥1/1000 дан <1/100 гача)
    - эшитишни вақтинчалик ёки доимий йўқолиши
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - қулоқларда шовқин, бош айланиши

    Юрак бузилишлари
    Жуда кам (<1/10000 гача)
    - юракни тўхташи

    Томирли бузилишлар
    Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)
    - артериал босимни бузилиши
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - васкулит

    Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзоларини бузилишлари
    Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)
    - диспноэ
    - стридор

    Меъда-ичак бузилишлари
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - кўнгил айниши
    Жуда кам (<1/10000)
    - сохтамембраноз энтероколит

    Тери ва тери ости ёғ клетчаткасини бузилишлари
    Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)
    - экзантема ва шиллиқ қаватларни яллиғланиши
    - қичишиш
    - эшакеми
    Жуда кам (<1/10000 гача)
    - эксфолиатив дерматит
    - Стивенс-Джонсон синдроми
    - Лайелл синдроми, тўғри чизиқли IgA буллёз дерматит

    Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларини бузилишлари
    Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)
    - асосан креатиннинг даражасини ошиши билан намоён бўлувчи буйрак етишмовчилиги
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - интерстициал нефрит
    - ўткир буйрак етишмовчилиги

    Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар
    Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)
    - флебит
    - тананинг юқори қисми ва юзни қизариши
    Кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)
    - иситма
    - этни увишиши
    - кўкракда ва орқанинг мушакларида оғриқ.

    Вена ичига инфузия:
    Энг тез-тез кузатиладиган ножўя реакциялари флебитлар ва ванкомицинни вена ичига тез инфузия қилиш билан боғлиқ бўлган сохтааллергик реакциялар ҳисобланади.

    Ҳодисалар билан боғлиқ бўлган инфузиялар:
    Жадал инфузия вақтида ёки инфузиядан кейин дарҳол анафилактик реакциялар, шу жумладан артериал гипотензия, ҳансираш, эшакеми ёки қичишиш муҳим ўрин эгаллаши мумкин.
    Тананинг юқори қисмида терини қизариши (қизил одам синдроми), кўкрак ёки орқанинг мушакларида оғриқ ва тиришишлар пайдо бўлиши мумкин.
    Инфузия тўхтатилганидан кейин реакциялар одатда 20 минут ва 2 соат орасида сустлашади.
    Ототоксиклик орқага қайтар ёки асосан доза ошириб юборилган беморларда, анамнезида эшитиши пасайган пациентларда ва аминогликозидлар каби бошқа ототоксик препаратлар билан бирга даволанган пациентларда бўлиши мумкин.

    Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    - препаратнинг фаол компонентига юқори сезувчанлик.

    Дориларнинг ўзаро таъсири
    Ванкомицин ва анестетикларни бир вақтда қўллаш эритема, гистаминга ўхшаш силжиш ва анафилактик реакциялар билан боғлиқ бўлган.
    Инфузион тадбирларнинг тез-тезлиги, анестетикларни бир вақтда буюриш билан боғлиқлиги ҳақида хабар берилган.
    Инфузия билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни, ванкомицин анестетикни юборишдан олдин 60 минут давомида инфузия қилинганида минимумга тушириш мумкин.
    Кўрсатма бўлганида амфотерицин В, аминогликозидлар, бацитрацин, полимиксин В, колистин, виомицин ёки цисплатин каби бошқа потенциал ототоксик, нейротоксик ёки нефротоксик препаратларни параллел ёки кетма-кет тизимли ёки маҳаллий қўллаш, синчков мониторингни талаб қилади.
    Ванкомицин ва миорелаксантлар бир вақтда буюрилганида нерв-мушак блокадасининг юқори потенциали мавжуд.

    Махсус кўрсатмалар
    Маҳсулот тикланиши керак ва натижада концентрат ишлатилишидан олдин суюлтирилиши керак.
    Тикланган концентратни тайёрлаш:
    Ҳар бир флаконнинг 1000 мг ичидагисини 20 мл инъекция учун стерил сувда эритинг.
    Тайёрланган эритманинг ташқи кўриниши:
    Тоза ва рангсиз, зарралардан холи эритма.
    1 мл тайёрланган концентрат 50 мг ванкомицин сақлайди.
    Инфузия учун эритмани тайёрлаш ва якуний эритилиши:
    50 мг/мл ванкомицин сақловчи тикланган концентрат бевосита тайёрланганидан кейин яна суюлтирилиши керак.

    Қуйидагилар мос келувчи эритувчилардир:
    9 мг/мл (0,9%) инъекция учун натрий хлориди эритмаси, 50 мг/мл (5%) инъекция учун Глюкоза, 9 мг/мл (0,9%) инъекция учун Натрий хлориди ва 50 мг/мл (5%) Глюкоза ёки Рингер ацетати эритмаси.
    Тикланган ва суюлтирилган эритмани юборишдан олдин қаттиқ зарраларни борлигига ва рангини ўзгаришига визуал назорат қилиниши керак.
    Фақат тоза ва рангсиз, бегона зарралардан холи эритма ишлатилиши керак.
    Узлуксиз инфузия:
    1000 мг (50 мг/мл) ванкомицин сақловчи тайёрланган эритма бевосита тайёрланганидан сўнг камида 200 мл эритувчида суюлтирилиши керак.
    Инфузия учун эритмада ванкомициннинг концентрацияси 50 мг/мл дан ошмаслиги керак.
    Керакли дозани кўпи билан 10 мг/мин тезлик билан вена ичига инфузия қилиш йўли билан аста-секин 60 минут ва хатто кўпроқ вақт давомида юбориш керак.
    Флакон фақат бир марта ишлатиш учун мўлжалланган.
    Ишлатилмаган маҳсулот ташлаб юборилиши керак.
    Тез болюсли юбориш (масалан, бир неча минут давомида) гипотензияни кучайиши, шу жумладан зарбли ва кам юракни тўхташи, гистаминга ўхшаш ва макулопапулёз ёки эритематоз тошма ("қизил одам синдроми" ёки "қизил бўйин синдроми") билан боғлиқ бўлиши мумкин.
    Ванкомицин суюлтирилган эритмасини тез юборишда кузатиладиган инфузион реакциялардан сақланиш учун, камида 60 минут давомида юбориш керак.
    Инфузияни тўхтатиш одатда бу реакцияларни тез тўхташига олиб келади.
    Потенциал ототоксиклик ва нефротоксиклик оқибатида ванкомицинни буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш ва дозаси буйраклар фаолиятининг бузилиш даражасига қараб камайтирилиши керак.
    Токсиклик хавфи қонда ванкомициннинг концентрациясини ошиши ёки узоқ вақт даволаш оқибатида ошади.
    Қонда концентрациясининг даражасини, шунингдек буйраклар фаолиятининг синамаларини мунтазам назорат қилиш керак.
    Ванкомицин ни, шунингдек анамнезида эшитиши йўқолган пациентларда қўллашдан сақланиш керак. Бундай беморларда қўлланганида дозаси тўғриланган бўлиши керак, агарда имкони бўлса, қонда препаратнинг даражасини аниқлаш керак.
    Қулоқдаги шовқин карликка олиб келиши мумкин.
    Узоқ муддат ишлатилганида айниқса, буйракларнинг фаолияти бузилган ёки эшитиши бузилган пациентларда, шунингдек мувофиқ нефротоксик ёки ототоксик моддалар бир вақтда буюрилганида, қонда ванкомицинни мунтазам мониторинг қилиш керак.
    Дозаларни зардоб асосида титрлаш керак. Мунтазам қонда концентрацияси даражасини, шунингдек буйраклар фаолиятининг синамаларини назорат қилиш керак.
    Буйраклар фаолияти аҳамиятсиз бузилган пациентлар ва 60 ёшдан ошган шахсларда эшитиш фаолиятини ва қонда ванкомициннинг даражасини вақти-вақти билан текшириш керак. Препарат олаётган барча пациентларда вақти-вақти билан гематологик текширишлар, сийдикнинг таҳлили ва буйраклар фаолиятининг синамаларини ўтказиш керак.
    Ванкомицин тўқималарга таъсирловчи омил ҳисобланади ва мушак ичига инъекцияда, шунингдек вена ичига инфузияда инъекция жойида некроз чақиради.
    Инъекция жойида оғриқ, шунингдек тромбофлебитлар ванкомицин олаётган кўпчилик пациентларда пайдо бўлади ва баъзида оғир ҳолатлар кузатилади.
    Тромбофлебитларнинг тез-тезлиги ва оғирлигини препаратни суюлтирилган эритма кўринишида (2,5 дан 5,0 г/л гача) секин юбориш ва инъекция жойини ўзгартириш йўли билан минимумга олиб келиши мумкин.
    Ванкомицинни узоқ вақт қўллаш организмнинг сезгирлигини ҳаддан ташқари пасайишига олиб келиши мумкин.
    Пациентни синчиклаб кузатиш жуда аҳамиятлидир. Агарда даволаш вақтида суперинфекция қўшилса, тегишли чораларни кўриш керак. Кам ҳолларда ванкомицинни вена ичига олаётган беморларда C. difficile ни ривожланиши сабабли сохтамембраноз колит ҳақида хабарлар берилган.
    Қарама-қарши ўта юқори сезувчанлик ҳоллари ҳақида хабар берилганлиги туфайли, Ванкомицинни Тейкоплатинга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан юбориш керак.

    Кексалар
    Кекса ёшли одамлар эшитишни шикастланишига кўпроқ сезгирдирлар. Бошқа антибиотиклар билан ишлаш тажрибаси даволаш тўхтатилишига қарамасдан карлик прогрессив бўлиши мумкинлигини тахмин қилишга имкон беради.
    Кекса ёшли одамларда қўллаш: ёш ўтган сари калава фильтрациясини табиий камайиши, агарда доза бошқарилмаса, зардобда ванкомициннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

    Болалар
    Педиатрияда қўллаш: чала туғилган чақалоқларда ва кичик ёшли болаларда зардобда ванкомициннинг керакли концентрациясини тутиб туриш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Ванкомицин ва анестетикларни бир вақтда қўллаш болаларда эритема ва гистаминсимон силжиш билан намоён бўлган.
    Ҳомиладорлик ва лактация даври
    Ҳомиладор аёлларда потенциал хавфи номаълум. Шундай бўлса ҳам, ванкомицин йўлдош орқали ўтади ва эмбрионал ва неонатал ототоксиклик ва нефротоксикликнинг потенциал хавфини истисно қилиш мумкин эмас. Шунинг учун ванкомицинни аниқ зарурати бўлган ҳоллардан (аниқ кўрсатмаларда ва она ва ҳомила учун фойда/хавф нисбати таҳлил қилинганида) ташқари ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.
    Препарат сут билан чиқарилади, шунинг учун препарат қўлланганида аёллар эмизишни тўхтатишлари керак.
    Ванкомицин лактация даврида, агарда бошқа антибиотиклар ёрдам бермаган ҳолларда қўлланади, болада мумкин бўлган ножўя реакциялар (ичак флорасини диареяли бузилиши, ачитқисимон замбуруғларнинг колонизацияси, сенсибилизация бўлиши мумкин) сабабли, синчков назорат керак.
    Эмизикли она учун бу дори воситасининг муҳимлигини ҳисобга олиб, эмизишни тўхтатиш бўйича қарорни кўриб чиқиш керак.
    Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти
    Дори воситасининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

    Дозани ошириб юборилиши
    Калава фильтрациясини сақлаш билан тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади. Ванкомицин гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида ёмон йўқотилади. Хабар берилишича, Amberlite XAD-4 қатрони билан гемофильтрация чекланган самарага эга.

    Чиқарилиш шакли
    500 мг ёки 1000 мг дан шиша флаконларда.
    Стационарлар учун қадоқ: 500 мг ли доза 36 та флакондан ёки 1000 мг ли доза 25 та флакондан тегишли миқдордаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга гурухли қутида.

    Сақлаш шароити
    Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
    Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

    Яроқлилик муддати
    2 йил.
    Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, ишлатилмасин.

    Дорихоналардан бериш тартиби
    Рецепт бўйича.

    Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
    «BELPHARM» МЧЖ XK
    100084, O'zbekiston Respublikasi, Toshkent, Yunusobod tum.,
    Shayx Shivli, Chingiz Aytmatov k., 37-uy.
    +998 (55) 506-28-28
    www.belpharm.uz