Препаратнинг савдо номи: Grippobel Plus (limon)
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон ёки малина ва клюква)
Таркиби: Бир пакет қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 325 мг, кофеин – 30 мг, фенирамин малеати – 20 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10 мг;
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, аспартам, қанд, лимон лайм ароматизатори (ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон)) ёки малина ароматизатори ва клюква ароматизатори (ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (малина ва клюква)).
Таърифи: Оқдан сарғиш тусли оқ ранггача лимон ҳидли ёки малина ва клюква ҳидли кукун. Оқ, сариқ ва тўқ-сариқ рангли юмшоқ қуймоқлар, киритмалар бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа анальгетик ва иситмани туширувчи воситалар. Парацетамол психолептиклардан ташқари бошқа препаратлар билан мажмуада.
АТХ коди: N02BE51
Фармакологик хусусиятлари
Таъсири таркибига кирувчи компонентларга боғлиқ бўлган мажмуавий препаратдир.
Парацетамол асосан МНТ да простагландинлар синтезини ингибиция қилиш, шунингдек оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсири ҳисобига оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирларга эга.
Кофеин марказий нерв тизимига, айниқса руҳий фаоллик марказларига рағбатлантирувчи таъсирга эга, бу толиқиш ва уйқучанликни камайишига, ақлий иш қобилиятини ошишига олиб келади. Кофеин нафас марказларига таъсир кўрсатади, бунинг натижасида нафас тез-тезлиги ва чуқурлиги ошади. У жисмоний иш қобилиятини ошириб, мушак фаоллигини рағбатлантиради. Кофеин қўшимча равишда кучсиз бронходилататор ва диуретик таъсирларга ҳам эга.
Фенирамин аллергияга қарши фаолликка эга, тумов ва бурун битиши, аксириш, кўз ва бурунни таъсирланиши, шунингдек кўз ёши оқиши каби симптомларни тез бартараф этишни таъминлайди.
Фенилэфрин ўртача қон-томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатувчи симпатомиметик восита бўлиб ҳисобланади – шиш ва шиллиқни бартараф этиш, ринорея ва бурун битишини камайтиришга ёрдам беради.
Қўлланилиши
Катталарда ва 15 ёшдан ошган болаларда тана ҳароратини ошиши, бош ва мушак оғриғи, аксириш, кўз ёши оқиши, бурун битиши, бурундан тиниқ ажралмалар ажралиши била кечувчи шамоллаш касалликлари, грипп ва ЎРВИ ни қисқа муддатли симптоматик даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 пакет ичидагиси бир стакан иссиқ сувда эритилади, аралаштирилади ва ичилади. Препаратни овқат қабул қилгандан кейин 1-2 соат ўтгач кўп миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар: бир пакетдан суткада 3-4 марта қабул қилишлар орасида 4-6 соатлик интервал билан қабул қилинади (суткада 4 пакетгача). Шифокор маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги – 3 кун (иситмани туширувчи восита сифати) ва 5 кунгача (оғриқ қолдирувчи восита сифатида).
Ножўя таъсири
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, панцитопения, нейтропения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилаксик реакциялар, ўта юқори сезувчанликнинг тери реакциялари (масалан эшакеми, аллергик дерматит, эксфолиатив дерматит, тери тошмаси, Квинке шиш ва Стивенс-Джонсон синдроми), шу жумладан бошқа симпатомиметиклар билан кесишган сезувчанлик.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ га сезгир пациентларда бронхоспазм, бронхиал секретнинг қовушқоқлигини ошиши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар дисфункцияси;
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, оғизни қуриши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия;
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: анорексия;
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши, гипотония, тахикардия ва аритмия, юрак уришини ҳис қилиш;
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: мушак тортишиши, мушак кучсизлиги;
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикни тутилиши (айниқса простата бези гипертрофияси каби инфравезикал обструкцияси бўлган пациентларда), дизурия;
Руҳият томонидан бузилишлар: асабийлик, таъсирчанлик*, безовталик ва қўзғалиш*, онгни чалкашиши*, тунги даҳшатлар*;
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тормозланиш, уйқучанлик, диққатни бузилиши, координацияни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи;
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўришни ноаниқлиги, мидриаз, аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши, ўткир- ва ёпиқ бурчакли глаукома;
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: толиқиш, кўкракда қисилиш ҳисси.
* - болалар ва кекса одамлар неврологик холинергие самаралар ва парадоксал қўзғалишга (масалан энергияни ошиши, безовталик, асабийлик) кўпроқ мойил.
Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки ушбу дори воситасини тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар юзага келганда шифокорга мурожаат этиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Дори воситасининг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик, юрак-қон томир тизимининг оғир касалликлари (юрак ишемик касаллигининг оғир шакллари, миокард инфаркти, ностабил стенокардия, аорта учи стенози, яққол атеросклероз, юрак ритмини бузилиши, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, назоратланмаган артериал гипертензия), ўпка ва артериал гипертензия, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўлларининг эорзив-ярали шикастланиши, ўткир панкреатит, феохромацитома, қон-томир спазмларига мойиллик, вазоспастик касалликлар (Рейно синдроми), метаболик ацидоз, гиповолемия, гиперкапния, гипоксия, ёпиқ бурчакли глаукома, юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, психомотор қўзғалиш, тутқаноқ ва тиришиш хуружларига мойиллик, алкоголни суиистеъмол қилиш, порфирия, қандли диабет, тиреотоксикоз, жигар ва/ёки буйрак функциясини оғир бузилишлари, туғма гипербилирубинемия (Жильбер, Дубин-Джонсон, Ротор синдромлари), сийдикни тутилиши билан кечувчи простата бези гипертрофияси қон тизими касалликлари, яққол лейкопения, анемия, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани туғма танқислиги, 15 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Трициклик антидепрессантлар, бета-блокаторлар, симпатомиметиклар, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда ва МАО ингибиторлари бекор қилингандан кейин 2 хафта давомида, парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари, деконгестантлар, шамоллаш касалликлари ва грипп симптомларини даволаш учун воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: кексаларда, антигипертензив воситалар билан бир вақтда қабул қилиш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Парацетамол