Препаратнинг савдо номи: Гриппосил
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон ёки малина ва клюква).
Таркиби: Бир пакет қўйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 325 мг, фенирамин малеати – 20 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10 мг;
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, аспартам, сувсиз коллоид кремний диоксиди, шакар, лимон лайм ароматизатори (ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон)) ёки малина ароматизатори ва клюква ароматизатори (ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (малина ва клюква)).
Таърифи: Оқдан сарғиш тусли оқ рангли, лимон ёки малина ва клюква ҳидли кукун. Оқ, сариқ ва тўқ-сариқ рангли доғлари бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Парацетамол бошқа препаратлар билан мажмуада, психолептиклардан ташқари.
АТС коди: N02BE51
Фармакологик хусусиятлари
Препарат таркибига кирган компонентларнинг таъсири билан ифодаланган мажмуавий препарат.
Парацетамол асосан МНТ да, шунингдек оғриқ марказига ва терморегуляцияга простагландинлар синтезини ингибиция қилиш йўли билан анальгетик, иситма туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Фенирамин аллергияга қарши фаолликка эга, тумов ва бурун битиши, аксириш, кўз ва бурун таъсирланиши, шунингдек кўз ёши оқиши каби симптомларни тез бартараф этишга ёрдам беради.
Фенилэфрин ўртача қон томирларни торайтирувчи таъсирга эга бўлган симпатомиметик восита ҳисобланади – шиш ва шиллиқларни бартараф этишга, ринорея ва бурун битишини камайишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
Шамоллаш ва грипп билан боғлиқ симптомларни, шу жумладан эт увишиши, танани зирқираб оғриши, бош ва мушак оғриғи, тумов, бурун битиши, аксириш, юқори ҳароратни енгиллаштириш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 пакет ичидагисини бир стакан қайнаган иссиқ сувда эритилади, аралаштирилади ва иссиқ ҳолида ичилади. Препаратни овқат қабул қилгандан кейин 1-2 соат ўтгач кўп миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: бир пакетчадан қабуллар орасидаги интервал 4-6 соат билан суткада 3-4 марта қабул қилинади (суткада 4 пакетчадан кўп эмас). Гриппосилни сутканинг ҳар қандай вақтида қабул қилиш мумкин, бироқ дори воситасини уйқудан олдин, кечасига қабул қилиш яхшироқ самара беради. Шифокор маслаҳатисиз максимал даволаниш давомийлиги – 3 кун (иситма туширувчи восита сифатида қабул қилинганида) ва 5 кундан кўп эмас (оғриқ қолдирувчи сифатида).
Гриппосил дори воситаси шамоллаш касалликлари билан боғлиқ бўлмаган оғриқларни енгиллаштириш учун яроқсиз, чунки йиғиндиси шамоллаш симптомларини бартараф
этувчи компонентларни сақлайди.
Аҳолининг махсус тоифалари:
Жигар етишмовчилиги: жигар функциясини бузилиши ёки Жильбер синдроми бўлган пациентларга дозани камайтириш ёки қабуллар орасидаги интервални ошириш лозим.
Буйрак етишмовчилиги: ўткир буйрак етишмовчилиги бўлганида (креатинин клиренси <10 мл/мин) қабуллар орасидаги интервал камида 8 соат бўлиши керак. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан 50 мл гача бўлганида қабуллар орасидаги интервал камида 6 соат бўлиши керак.
Кекса пациентлар: кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Ножўя таъсирлари
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, панцитопения, нейтропения, гемолитик анемия.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик реакциялар, ўта юқори сезувчан тери реакциялари (масалан, эшакеми, аллергик дерматит, эксфолиатив дерматит, тери тошмаси, Квинке шиши ва Стивенс-Джонсон синдроми), шу жумладан бошқа симпатомиметиклар билан кесишган сезувчанлик.
Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар: ацетилсалицил кислотасига ва бошқа НЯҚП га сезувчан пациентларда бронхоспазм, бронхиал секретни қуюқлашишини ошиши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар дисфункцияси.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, оғиз қуриши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия;
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: анорексия.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши, гипотония, тахикардия ва аритмия, юрак уришини ҳис қилиш.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: мушакларни тортишиши, мушакларни кучсизлиги.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдик тутилиши (простата безининг гипертрофияси каби инфравезикал обструкцияси бўлган пациентларда эҳтимоли кўпроқ), дизурия.
Рухият томонидан бузилишлар: асабийлик, жиззакилик*, хавотирлик ва таъсирчанлик*, онгни чалкашиши*, тунги дахшатлар*.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тормозланиш, уйқучанлик, диққатни бузилиши, координацияни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кўришни хиралашиши, мидриаз, аккомодация парези, кўз ички босимини ошиши, ўткир ва ёпиқ бурчакли глаукомалар.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: чарчоқлик, кўкракда қисилиш ҳисси.
* - неврологик холинергик самараларга ва парадоксал қўзғалишга кўпроқ таъсирчан
болалар ва кекса инсонлар (масалан, энергияни ошиши, хавотирлик, асабийлик).
Ушбу дори воситасини тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномада келтирилмаган юқорида келтирилган ножўя реакциялар ёки ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори воситаларининг алоҳида компонентларига юқори сезувчанлик, трициклик антидепрессантларни, бета-адреноблокаторлар ёки бошқа симпатомиметик препаратларни бир вақтда қўллаш, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини бир вақтда ёки олдинги 2 ҳафтада қабул қилиш, портал гипертензия, алкоголни суистеъмол қилиш, қандли диабет, сахароза/изомальтаза танқислиги, фрукозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болалар, оғир юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензия, гипертиреоз, ёпиқ бурчакли глаукома, феохромоцитома.
Эҳтиёткорлик билан:
Коронар артерияларнинг яққол атероскклерози, юрак-қон томир касалликлари, ўткир гепатит, гемолитик анемия, бронхиал астма, жигарнинг ёки буйракнинг оғир касалликлари, простата безининг гиперплазияси, простата безининг гипертрофияси оқибатидаги сийдик чиқаришни қийинлашиши, қон касалликлари, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, туғма гипербилирубенимия (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдроми), сурункали тўйиб овқатланмаслик (эҳтиёждаги калорияларнинг танқислиги) ва сувсизланиш, пилородуоденал обструкция, меъда ва/ёки ўн икки бармоқли ичакнинг стенозловчи яраси, тутқаноқ, жигарга салбий таъсир кўрсатиш қобилиятига эга препаратларни (барбитуратлар, фенитоин, фенобарбитал, карбамазепин, рифампицин, изониазид, зидовудин ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари) бир вақтда қабул қилиш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Парацетамол