1Ўткир буйрак етишмовчилиги ва давомли ўринбосар буйрак терапиясида бўлган пациентларда, тавсия этиладиган инфузия вақти 4 соатни ташкил қилади, бунда карбопенемларнинг экстраренал клиренсининг ошиши мумкинлигини хисобга олиш керак.
2Ўткир буйрак етишмовчилиги ва давомли ўринбосар буйрак терапиясида бўлган пациентларда, 1- ёки 4-соатлик инфузия ўтказиш мумкин. Текширишларга мувофиқ, 4 соат давомидаги инфузия дозалаш интервали давомидаги вақт фоизини максималлаштириш учун афзалроқ бўлиши мумкин, бунда қон плазмасидаги дорипенемнинг концентрацияси минимал ингибирловчи концентрациядан юқори бўлади (%Т ≥МИК). МИК ≥1мг/мл да дозалаш бўйича тавсиялар, дорипенемнинг ва лорипенем-М-1 метаболитининг мумкин бўлган тўпланиши туфайли, давомли буйрак ўринбосар терапияси учун белгиланмаган. Клиник маълумотларнинг чекланганлиги ва лорипенем-М-1 метаболитининг тизимли экспозициясини мумкин бўлган ошиши туфайли, давомли буйрак ўринбосар терапиясида бўлган пациентлар учун хавфсизликни синчиклаб мониторинги тавсия этилади.
Диализнинг бошқа турларида бўлган пациентлар учун, тавсияларни шакллантириш учун, хозирги вақтда етарли маълумотлар йўқ.
Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда ва буйраклар фаолияти нормал бўлган
кекса пациентларда, дозани тўғирлаш талаб этилмайди.
Эритмани тайёрлаш ва юбориш қоидалари Дорипенемни вена ичига инфузиялар кўринишида юбориш керак! Дори воситаси консервантлар сақламайди, шунинг учун инфузиялар учун эритма тайёрлашда асептиканинг стандарт қоидаларига риоя қилиш керак.
Инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун Дорипенем флакони ичидагиси 10 мл инъекция учун сув ёки натрий хлоридининг 0,9% эритмасида эритилади, бир хил суспензия хосил бўлгунича эхтиёткорлик билан силкитилади.
Олинган суспензияни бевосита юбориш учун ишлатиш мумкин эмас! Олинган суспензия шприц ёрдамида 100 мл натрий хлоридининг 0,9% эритмаси ёки глюкозанинг 5% эритмасини сақловчи инфузион контейнерга ўтказилади. Олинган эритма тиниқ суюқлик хосил бўлгунича яхшилаб аралаштирилади.
Дори воситасининг эритмасини тайёрлаш бевосита юбориш олдидан ўтказилиши керак. Ишлатилмаган эритмани махаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш керак.
Талаб этилгандан кам дозани юборишдан сақланиш учун, тайёрланган суспензия флакондан тўлиқ чиқариб олиниши керак! Дорипенемнинг суспензияси ва инфузион эритмасини музлатиш мумкин эмас!. Ножўя таъсирлари Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез: бош оғриғи; тез-тез эмас: тиришишлар.
Юрак-томир тизими томонидан: тез-тез: флебит.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: тез-тез: кўнгил айниши, диарея; тез-тез эмас: сохта мембранох колит.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез: қичишиш, тошма; тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми.
Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас: ўта юқори сезувчанлик реакциялари; тез-тезлиги номаълум: анафилактик реакциялар.
Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.
Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас: нейтропения, тромбоцитопения; тез-тезлиги номаълум: лейкопения.
Нафас тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум: интерстициал пневмония.
Бошқалар: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози, вагинал кандидоз.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганда дархол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дозани ошириб юборилиши Дорипенем вена ичига томчилаб 2 г дозада хар 8 соатда 10 – 14 кун давомида юборилганда папуло-эритематоз тошма пайдо бўлиши холлари аниқланган. Папуло-эритематоз тошма дорипенемни қўллаш тўхтатилганидан кейин 10 кун давомида ўтиб кетган.
Доза ошириб юборилган холда дори воситасини юборишни тўхтатиш ва буйраклар орқали дорипенем тўлиқ чиқарилгунича симптоматик даволашни ўтказиш керак. Бунда пациентнинг клиник холатини назорат қилиш лозим. Дорипенем организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилади, бироқ хозирги
вақтда дорипенемнинг дозаси ошириб юборилганда гемодиализни қўллаш холлари таърифланмаган.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Дорипенем қон плазмасидаги вальпроат кислотасининг концентрациясини терапевтикдан паст даражагача камайтиради, бу тутқаноқ хуружларини адекват бўлмаган назоратига олиб келади. Бу бошқа карбопенемлар учун олинган натижаларга мувофиқ келади. Бундай холларда муқобил антибактериал ёки тиришишга қарши даволашни кўриб чиқиш лозим.
Пробенецид буйрак найчалари секрециясида дорипенем билан рақобатлашади ва дорипенемнинг буйрак клиренсини пасайтиради. Пробенецид ва Дорипенемни бирга юбориш тавсия этилмайди. Буйрак найчалар экскрецияси йўли билан чиқарилувчи бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири истисно қилинмайди.
Сақлаш шароити Намликдан ва ёруғликдан химояланган жойда, 25
оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича.
Ўрами 500 мг дан шиша флаконларда.
1 еки 5 флакондан
тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида. Стационарлар учун қадоқ: 36 та флакондан тегишли миқдордаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга гурухли қутида. ----------------------------------------------------------------------------------------------------
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: «BELPHARM» МЧЖ XK
100084, O'zbekiston Respublikasi, Toshkent, Yunusobod tum.,
Shayx Shivli, Chingiz Aytmatov k., 37-uy.
+998 (55) 506-28-28
www.belpharm.uz